Тумандаги сектор рахбарларининг ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ахолини турмуш тарзини ва ижтимоий мухофазасини яхшилаш хамда сектор ҳудудида “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва муаммоларини ҳал этиш юзасидан 2022 йил давомида амалга оширилган ишлари хамда 2023 йилнинг I-чорагига мўлжалланган “ЙЎЛ ХАРИТА”ларини тасдиқлаш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларнинг комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102-сон қарори ва 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сон Фармонига асосан ҳудудларда комплекс ижтимоий-иқтисодий муаммолар ҳал этиш борасида муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, Поп туманида ташкил этилган сектор раҳбарларининг ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларини ташкил этиш ва ҳал қилиш, шу жумладан, аҳолининг энг муҳим муаммоларини ечиш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақидаги даврий ҳисоботлари туман Кенгашининг сессияларида доимий равишда эшитиб келинмоқда.

Жумладан, тумандаги сектор раҳбарларининг ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ахолини турмуш тарзини ва ижтимоий мухофазасини яхшилаш бўйича 2022 йил давомида амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботларини эшитишда тумандаги сектор раҳбарларининг 2022 йил давомида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, ёшларни муаммо ва ечилмаган масалалари, шунингдек ҳудуднинг ривожланишига тўсиқ бўлаётган тизимли камчиликларни аниқлаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб, инвестиция дастурларига киритиш хамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш ва амалий ёрдамлар кўрсатиш борасидаги фаолиятлари танқидий муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларнинг комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 8 январдаги ПҚ–4102-сон қарори ва 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сон Фармони ижроси доирасида уйма-уй юриш ва аҳоли билан учрашувлар асосида мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ чоралар кўрилган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкорлик, шаффофлик, одилона ва энг муҳими ўрнида бартараф этилишини таъминлаш мақсадида, секторлар раҳбарлари ҳар ҳафтада камида бир маротаба, жойларга чиққан ҳолда қабуллар ўтказмоқда.

Бириктирилган масъуллар томонидан ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, “Махаллабай” ва “Хонадонбай” ишлаш бўйича “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, касб-хунарга ўқитиш, узоқ муддатга хорижга ишлашга кетган мигрантларни қайтариш ва бандлигини таъминлаш, томорқа ерларидан унумли фойдаланиш, тадбиркорликни янада ривожлантириш борасидаги ишлар доимий таҳлил қилиниб, улар томонидан амалга оширилаётган ишларини янада кучайтириш хамда сектор рахбарларининг 2023 йилнинг I-чорагига мўлжалланган “Йўл харита” бандларининг бажарилишида депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш, бу борада сектор раҳбарлари, масъул корхона, ташкилот ва идора раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш мақсадида, халқ депутатлари Поп туман Кенгаши

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

 

  • Тумандаги сектор раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларнинг комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102-сон қарори ҳамда 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сон Фармони ижроси юзасидан 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлари маълумот учун қабул қилинсин.
  • Туман ҳокими, 1-сектор рахбари А.Султанов раҳбарлигида масъул идоралар томонидан худудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, касб-хунарга ўқитиш, узоқ муддатга хорижга ишлашга кетган мигрантларни қайтариш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ишларни комплекс ташкил этиш юзасидан, 2023 йилнинг I-чорагига мўлжалланган “Йўл харитаси” 1-иловага мувофиқ маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
  • Туман прокурори, 2-сектор раҳбари Х.Хакимов раҳбарлигида 2-секторда маъсул идоралар томонидан худудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, “Махаллабай” ва “Хонадонбай” ишлаш бўйича “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, касб-хунарга ўқитиш, узоқ муддатга хорижга ишлашга кетган мигрантларни қайтариш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳуқуқ бузарликлар профилактикаси бўйича ишларни комплекс ташкил этиш юзасидан 2023 йилнинг I-чорагига мўлжалланган “Йўл харитаси” 2-иловага мувофиқ маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
  • Туман ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор рахбари М.Нуъманов раҳбарлигида масъул идоралар томонидан худудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, касб-хунарга ўқитиш, узоқ муддатга хорижга ишлашга кетган мигрантларни қайтариш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ишларни комплекс ташкил этиш юзасидан, 2023 йилнинг I-чорагига мўлжалланган “Йўл харитаси” 3-иловага мувофиқ маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
  • Туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор рахбари А.Саттаров раҳбарлигида масъул идоралар томонидан худудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, касб-хунарга ўқитиш, узоқ муддатга хорижга ишлашга кетган мигрантларни қайтариш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ишларни комплекс ташкил этиш юзасидан, 2023 йилнинг I-чорагига мўлжалланган “Йўл харитаси” 4-иловага мувофиқ маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
  • Туман сектор раҳбарларига:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор, фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, баёнлар ҳамда топшириқлари ижросини муддатида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги камчилик ва тўсиқларини бартараф қилиш, маҳаллалардаги камбағал оилаларнинг ишсиз аъзоларини ишга жойлаштириш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсизлар бандлигини таъминлаш, маҳаллалардаги етишмаётган хизмат кўрсатиш турларини жорий қилиш ва аҳолини турмуш тарзини яхшилаш мақсадида уч бўғинли “Маҳаллабай” ишлаш тизимини самарали ташкил этиш;

бунда:

маҳаллаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда маҳаллалардаги мавжуд саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хизмат кўрсатиш объектларини узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш;

маҳаллаларнинг ўсиш нуқталарига асосан ихтисослашувига эътибор қаратган ҳолда аниқлаш;

маҳаллаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги камчилик ва тусиқларини бартараф қилиш бўйича таклифларни шакллантириш;

маҳаллалардаги камбағал оилаларнинг ишсиз аъзоларини ишга жойлаштиришни таъминлаш;

“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсизлар бандлигини таъминлаш;

маҳаллалардаги етишмаётган хизмат кўрсатиш турларини жорий қилиш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқиш;

ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича туман, вилоят, республика даражасида ечиладиган муаммоларни ҳал этишга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;

секторлар раҳбарларининг фаолиятини ҳудудларнинг ривожланиш аҳволидаги реал ўзгаришлардан ва бошқа ҳаққоний мезонлардан келиб чиқиб холисона баҳолаш;

ҳар бир ҳудудда аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича ҳудудий ва республика “йўл хариталари” ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш, уларда назарда тутилган тадбирлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чоралар белгилаш;

ҳар чоракда амалга оширилган ишлар юзасидан алоҳида ўрнак кўрсатган давлат органларининг мансабдор шахслари ва ходимларини рағбатлантириш ёки йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун уларни жавобгарликка тортиш бўйича тегишли идораларга таклифлар киритиш тавсия этилсин.

  • Ҳоким ёрдамчиларига:

ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифаси-ўз маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўрни яратиш, камбағалликни қисқартириш ва оилалар даромадини кўпайтиришдан иборатлиги таъкидлансин;

- маҳаллалардаги тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз фуқароларни касбга йўналтириш орқали бандлигини таъминлаш масаласида тўлиқ ҳатов ўтказилиши таъминлаб борилсин;

- ҳоким ёрдамчилари ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш ва доимий даромад манбаини яратишга кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратиши лозимлиги таъкидлансин;

- ҳоким ёрдамчилари ўзига бириктирилган маҳаллаларда дастурлар доирасида ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг самарадорлигини мониторинг қилиб боришлари лозимлиги ҳамда кредитларнинг ўз вақтида қайтарилиши бўйича сектор раҳбарлари ва тижорат банклари билан биргаликда тегишли чораларни кўришлари лозимлиги белгилаб қўйилсин.

  • Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссияларига:

ҳар чоракда ҳудудий мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботларини масъул мансабдор шахслар, депутатлар иштирокида эшитиш;

ҳисоботларини эшитишда чорак давомида амалга оширилган ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини танқидий баҳолаш;

аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари, ёшларни муаммолари, ҳудуднинг ривожланишига тўсиқ бўлаётган тизимли камчиликлар ва ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш;

секторларда аниқланган муаммо ва камчиликларни ишчи гуруҳ тузган ҳолда танқидий ўрганиб чиқсинлар ва ўрганиш натижаларини навбатдаги сессия муҳокамасига киритсинлар;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, фуқаролик жамияти институтлари мансабдор шахслари билан ҳамкорлиги ва масъулиятини ошириш омилларига эътибор қаратиш тавсия этилсин.

  • Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари зиммасига юклатилсин.

 

Халқ депутатлари туман

 Кенгаши раиси:                                                        А.Султанов