Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бугун Поп туманида “Долзарб 90 кун” доирасидаги ишлар билан яқиндан танишди.
Хусусан, 10-сонли мактабда ташкил этилган тўгараклар, спорт мусобақалари ва маданий тадбирлар ўрганилиб, бу каби лойиҳалар орқали ёшларнинг салоҳиятини юзага чиқариш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Вилоят раҳбари масъулларга ҳар бир ёшнинг қобилияти ва қизиқишига мос муҳит яратиш зарурлигини қайд этди.
"Ёшлар фаол бўлса – жамият тараққий этади!" деган тамойил асосида белгиланган аниқ вазифалар ижрога қаратилди.









