Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Поп туманининг Чиғаноқ маҳалласида олиб борилаётган кенг қамровли бунёдкорлик ишлари билан танишди ва аҳоли билан самимий суҳбатлашди.
1026 та хонадон, 5480 нафар аҳоли яшайдиган мазкур маҳаллада сўнгги йилларда олиб борилаётган ишлар натижасида юзлар очилмоқда, турмуш сифати эса янги босқичга кўтарилмоқда.
Юртбошимизнинг ислоҳотлари билан 17,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ йўналтирилиб, қуйидаги йирик лойиҳалар амалга ошириляпти:865 метр ариқ бетонлаштирилди1,2 км сув тармоғи якунланмоқда18,4 км ичимлик суви тармоғи қурилиши режалаштирилган270 та бетон устун, 2 та янги трансформатор ва 6,2 км электр кабеллари ўрнатилди8,2 км асфальт йўл қурилиши давом этмоқда.Бу ўзгаришлар халқ ҳаётига реал енгиллик, кўнглига умид ва шукроналик, юрагига ишонч бағишламоқда.
Шунингдек, ўрганишлар давомида вилоят раҳбари Ултарма маҳалласида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари асосида амалга оширилаётган 5,8 миллиард сўмлик бунёдкорлик ишларини ҳам кўздан кечирди.









