64-Халқаро "Гуллар фестивали" доирасида дунёга машҳур эстрада юлдузи Роза Зергерли "Афсоналар водийси" тематик паркида наманганликлар ва фестивал меҳмонлари учун афсонавий концерт дастурини тақдим этди.

Асли Россия Федерациясининг Тюмен областида туғилган санъаткор бугун Озарбайжонда яшаб, ижод қилади ва ўнлаб қўшиқлари жаҳон эстрадаси хитига айланган. Унинг Халқаро “Гуллар фестивали”га ташрифи ва жонли ижроси фестивал иштирокчиларига чинакам  совға бўлди.

Матбуот