Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги “Дехқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-373-сонли қарори ижроси ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги “Дехқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-373 сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида 2022 йил 23 июл куни Республика бош вазири раислигида бўлиб ўтган 169-сонли йиғилиш баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 ва 24-моддасига мувофиқ, Халқ депутатлари туман Кенгаши,

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И:

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги “Дехқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-373-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
  • Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Т.Мамарасуловнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
  • Туманда захирага олинган ер майдонларини деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун очиқ электрон танловга чиқариш мақсадида:

- 1-сектордан ҳудудидаги 14 нафар фермер хўжаликларидан 23 та контурлардан 231,1 гектар;

- 2-сектордан ҳудудидаги 37 нафар фермер хўжаликларидан 42 та контурлардан 263,4 гектар;

 - 3-сектордан ҳудудидаги 7 нафар фермер хўжаликларидан 7 та контурлардан 32,8 гектар;

- 4-сектордан ҳудудидаги 15 нафар фермер хўжаликларидан 31 та контурлардан 143,4 гектар;

туман ҳокимлиги захирасида турган 73 нафар фермер хўжаликларидан 103 та контурдан жами 670,7 гектар ер майдонлари очиқ электрон савдога қўйилган ҳажмлари тўғрисидаги маълумоти иловаларга мувофиқ маъқуллансин.

  • 4. Ушбу қарорни жорий қилишда ошкораликни таъминлаш, адолат тамойилларига асосан иш ташкил қилиш, экиш, агротехник тадбирларни мунтазам назорат қилиш, провардда ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳисобига юқори ҳосил олиш, ички ва ташқи бозорларга талабгор маҳсулотлар етиштириш ва даромадларни кўпайтириш чораларини кўриш туман ҳокимининг ўринбосарлари Ш.Қосимов, И.Гайназаров, Г.Эргашеваа ва в.в.б И.Холбоевлар маъсул қилиб белгилансин.
  • Қарор ижросини таъминланишини назорат қилиш Поп туман Кенгашининг ва “Аграр,сув хўжалиги ва экология масалалари, доимий комиссияси раиси Р.Сайдалиев зиммасига юклатилсин.