- “Apart Hotel Cosmos” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан «Хунарманд ва меҳмон уйлари» ташкил этиш лойиха таклифи ишлаб чиқилган. Мазкур лойииҳа, “Чодак” қишлоғининг “Гулистон” маҳалласи ҳудудида амалга оиширилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 75,0 млн АҚШ долларини ташкил этиб, лойиҳа доирасида 800 та хунарманд ва меҳмон уйлари, 8 км темир арқон дор йўлаги, кичик урмон ҳудуди, альпинистлар учун йуллаклар, ветродром қурилиб маҳаллий ва хорижий туристлар учун «Чодак-Аршанбулоқ» экскурсиялар ташкил этиш ташкил этиш режалаштирилган.
Иккинчидан, Туманнинг “Чодак” ва “Парда Турсун” қишлоқлари ҳамда “Қамчиқ” давонида жойлашган туризм масканларида кўрсатилаётган туризм хизматлари сифатини яхшилаш, янги дам олиш масканларини барпо этиш ва туризм объектларини кўпайтириш орқали соҳани янада ривожлантиришда катта имкониятлари мавжуд.
Жумладан;
- Хозирги кунга қадар туманнинг “Чодак”, “Парда Турсун” қишлоқларида 400 га яқин оилавий меҳмон уйлари ташкил этилиди. Келгуси йилларда ташкил этиладиган меҳмон уйлари рўйҳати шакллантирилиб, уларнинг сонини 1000 тага етказиш режалаштириган. Бундан ташқари, “Чодак” ва “Парда Турсун” қишлоқларида 500 дан ортиқ дам олиш масканлари мавжуд бўлиб, келгусида уларнинг сонини икки баробарга ошириш орқали ташриф буюраётган маҳаллий ва хорижий туристлар оқимини шу баробарга кўпайишига эришилади.
- Туман ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобил йўлининг “Қамчиқ” давонида янги туризм масканлари яъни, мехмонхона, миллий тематик ошхона, автомобил йўллари бўйлаб хизмат кўрсатиш шахобчалари, савдо расталари ва замонавий кемпинглар, кўнгилочар туризм масканларини ташкил этиш натижасида сайёҳлар оқими кўпайишига ва уларга қулайлик яратилиб, ички туризм бозорини кенгайтириш кўзда тутилган.
- “Чодак” туризм қишлоғида маҳаллий ва хорижий туристлар учун «Чодак-Аршанбулоқ» маршрути бўйлаб экскурсиялар ташкил этиш орқали маҳаллий ва хорижий туристлар оқимини кўпайтириш имконияти мавжуд.
- Туристик объектлар ҳудудида миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ва савдосини ташкил қилиш орқали аҳоли давромадларини ошириш имконияти мавжуд.
Хусусан, мазкур ҳудудларга 2022 йил мавсум давомида ички туризм йўналишида 600 мингдан ортиқ сайёхлар (1 кунда ўртача 7000 киши, 1 ойда 210 минг киши) ташриф буюришган, бу кўрсаткич ўтган йилларга нисбатан кескин кўпайган.
Учинчидан, Туман ҳудудида жойлашган маданий мерос объектлари ва зиёратгоҳ масканларига ташриф буюрувчилар учун шарт-шароитлар яратиш орқали маҳаллий сайёҳлар оқимини кўпайтириш ва туризм ҳажмини ошириш имкониятлари мавжуд.
Ҳурматли Президентимиз томонидан 2022 йилнинг 19 сентябр кунги видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқларига асосан сайёхлар борадиган жойлари маршрутларини таҳлиллар асосида имкониятларни инобатга олиб, қуйидаги маршрутлар ишлаб чиқилди.
Жумладан;
- Туман марказида жойлашган “Ҳазрати Боб Фарғоний” зиёратгоҳи билан танишиш;
Қисқача маълумот: Поп шаҳрининг номи ҳам шу Ҳазрати Бобга бориб тақалади. Ушбу маскан 2019 йил қайтадан қурилиш-реконструкция ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, зиёратгохга айлантирилган. Поп шаҳри билан Чинор қишлоғи ўртасида Олмоссой бўйида Ҳазрати Боб номли қабристон мавжуд бўлиб, юқорида келтирилган зот ушбу қабрга дафн этилган. Ҳазрати боб X-асрнинг иккинчи ярми XI-асрнинг биринчи ярмида яшаб ўтган улуғ валийлардан бири сифатида Ислом оламида шуҳрат таратган.
- Туманнинг “Боён” МФЙ ҳудудида жойлашган “Чур-Чурмомо” (Оналар кўз ёши) зиёратгоҳи билан танишиш;
Қисқача маълумот: “Чур-чурмомо” ёки маҳаллий аҳоли тили билан айтганда “онанинг кўз ёшлари” зиёратгоҳи Чодак қишлоғининг кун чиқар томони сой бўйида жойлашган. У ердан чиқадиган булоқ суви шифобахш бўлганлиги сабабли Мамлакатимизниг турли жойларидан келган зиёратчилар билан гавжум.Чашма суви Чодак сойга қуйилади.
- Туманнинг “Чодак” қишлоғи баландлигида жойлашан “Apart Hotel Cosmos” МЧЖ кўшма корхонаси томонидан ташкил этилган туристик марказ, меҳмонхона ва дам олиш маскани билан танишиш.
Қисқача маълумот: Мазкур туристик марказ туманинг “Чодак” қишлоғи тоғлари бағрида, денгиз сатҳидан 2800 метр баландлигида жойлашган бўлиб, мужмуада замон талабларига мос меҳмонхона, ресторан очиқ осмон остидаги консертзал, дам олиш учун бесеткалар ва шарқона ўтовлар мавдуд бўлиб, бир вақтнинг ўзида 1300 кишига хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд.
- Туманнинг “Имон ота” МФЙ ҳудудида жойлашган “Зайнул Обиддин Имон ота” мақбараси билан танишиш;
Қисқача маълумот: “Зайнул Обиддин Имон ота” мақбараси – Парда Турсун қишлоғи, “Имом ота” МФЙда жойлашган. XVIII-асрга оид. Ҳалқ орасидаги маълумотларга кўра Имон Зайнил Обиддин қатл қилинганларидан кейин жасадларини хўрланмасликлари учун муборак бошларини душманлардан олиб қочиб келишган ва Шоҳсувор Ғозий томонидан бошни шу ерга дафн этилган. XVIII-асрда мақбара бунёд этилган. Ҳозирги кунда мақбара зиёратгоҳга ўзгача кўрк бериб турибди.
- Туманнинг “Истиқлол” МФЙ ҳудудида жойлашган “Юсуф Бой Хамадоний” мақбараси билан танишиш;
Қисқача маълумот: “Юсуф Бой Хамадоний” мақбараси – Чодак қишлоғи, Истиқлол МФЙ худудида жойлашган бўлиб, ушбу архитектура ёдгорлиги XIX-асрда мақбара қайта тикланиб, барча шарт-шароитлар мукаммал қилиниб, 1960 йилларда сайилгохга айланган. “Юсуф Бой Хамадоний” Чодак қишлоғида ўз билимлари билан ўртоқлашган, шогирд чиқарган. Бу ерга ташриф буюрувчилар томонидан даво истаб зиёрат қилиб келиб турилади.
- Туманнинг “Муқумий” МФЙ худудида жойлашган “Лангар Азиз бу” мақбараси билан танишиш;
Қисқача маълумот: Санг қишлоғининг ғарбидаги қадимги дарё кечувчи ва кемадан ўтиш йўлидаги 714 йилларга оид ёдгорлик. Бу ерга уммавийлар ноиби Қутойба ибн Муслим салафларидан бўлган Хўжа Абдуллох Ансорий ва Хўжа Ибодуллоҳ Алаидорийлар шахид бўлиб, шу ерга дафн этилган. Бу мақбаралар 1937 йилларда бузиб ташланиб, 1967 йилда Икромали Хожи Рахим ўғли томонидан қайта тикланган.
Ушбу масканларга йилдан-йилга келувчи сайёҳлар оқими муттасил равишда ошиб бормоқда.
Хулоса ва таклифлар;
Туманнинг “Чодак” ва “Парда Турсун” қишлоқларининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш орқали уни янада ривожлантириш, замонавий туризм инфратузилмаси, янги дам олиш масканларини барпо этиш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш, туризм соҳасига инвестицияларни кенг жалб қилиш ҳамда янги иш ўринларини ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги таъминланади.
Туманда, юқорида кўрсатилган ишлар амалга оширилиши натижасида маҳаллий ва хорижий туристлар оқими кўпайишига ва ички туризм бозорини кенгайтирилишига ҳамда туризм ҳажмини оширилишига эришилади.
Сўнги йиллар давомида туманда туризм соҳасида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Шу билан биргаликда соҳа ривожига тўсқинлик қилаётган бир қатор камчиликлар мавжуд бўлиб, бу камчиликларни қуйидаги таклифлар орқали бартараф этиш тавсия қилинади:
- Туман ҳудудида жойлашган ўрмон хўжалиги ерларини ўрганиб, уларда туристик зоналар ташкил этиш.
- Чодак туризм қишлоғи марказида гид-экскурсия етакчиси ва туроператор хизматлари марказини ташкил этиш.
- Туризм ахборот марказини ташкил этиш. Бунда, Чодак қишлоғидаги туризм объектлари, оилавий меҳмон уйлари, туристик маршрутлар, транспорт хизмати, туризм хизматлари ва яқин ҳудудлардаги туризм масканлари тўғрисида маълумотлар бўлишини инобатга олиш.








