• Туманнинг “Имон ота” МФЙ ҳудудида жойлашган “Зайнул Обиддин Имон ота” мақбараси билан танишиш;

Қисқача маълумот: “Зайнул Обиддин Имон ота” мақбараси – Парда Турсун қишлоғи, “Имом ота” МФЙда жойлашган. XVIII-асрга оид. Ҳалқ орасидаги маълумотларга кўра Имон Зайнил Обиддин қатл қилинганларидан кейин жасадларини хўрланмасликлари учун муборак бошларини душманлардан олиб қочиб келишган ва  Шоҳсувор Ғозий томонидан бошни шу ерга дафн этилган. XVIII-асрда мақбара бунёд этилган. Ҳозирги кунда мақбара  зиёратгоҳга ўзгача кўрк бериб турибди.