Поп тумани Чодак қишлоғини ривожлантириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда
Иқтисодий тараққиёт бош бошқармаси томонидан ВМ-244-сонли қарорига асосан Поп тумани Чодак қишлоғининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури (мухандислик-коммуникация сохалари) бўйича амалга оширилган ишлар бўйича тизимли ўрганилмоқда.
Бундан ташқари ҳудуднинг туризм обьектлари, мехмон уйлари, кемпинглар, савдо дўконлари ва йўл бўйида логистика марказини ташкил этиш бўйича янги лойиха ташаббускорлари аниқланиб, уларнинг муаммолари ўрганилди.
Шунингдек, Чодак қишлоғида амалга ошириладиган лойиҳалар:
Собиқ Кон металлургия ва сервис коллежини Профессионал таълим, касб ҳунар ва саноат мактаби қилиш,✅- "Оналар кўз ёши" зиёратгоҳини кун-у тун фаолият юритадиган марказ қилиш,✅- Эски маданият биносини янги замонавий ўқув маркази,✅- Эски шифоҳона биносини замонавий қайта реконсткуция қилиш,✅- Эски хаммом ўрнига Эко бозор ташкил этиш,✅- Эски кўп қаватли уй-жойларни реновация қилиш,✅- А-373 Ҳалқаро автомобил йўлида логистика маркази, меҳмонхона ва уй меҳмонхоналарини ташкил этиш,✅- "ARPAT HOTEL KOSMOS" ҚК МЧЖ томонидан замонавий чўмилиш хавзасини қуриш, Қуёш энергиясини ўрнатиш ва Наъматак мевасини қайта ишлаш кооперациясини ташкил этиш бўйича ўрганиб чиқилди.








