Осмонўпар тоғлари, бетакрор хушманзара табиати билан ҳам дунёга танилаётган Поп туманининг тоғлик ҳудудларида туризмни ривожлантириб, сайёҳларга замонавий хизматлар кўрсатиш борасида изчил ислоҳотлар даври келган.

Бу борада сайёхларимизнинг тоғ, тоғолди ва ўрмон хўжаликлари ҳудудида туризм йўналишлари ривожланаётгани, Поп туманининг сайёҳлик салоҳияти жуда баландлигини бунда ташриф буюрувчилар ўзларининг таклифлари билан ўртоқлашаётганликлари бизни қувонтиради ва албатда илҳомлантиради.

Йилдан йилга мутасаддилар томонидан Попнинг туристик салоҳияти ошиб боириши учун олиб борилаётган харакатлар - сўлим ва хушманзара табиат қўйнида янгидан янги лойиҳаларни жуда пишиқ-пухта амалга ошириб бориш заруратини юкламоқда. Сабаби бундай мафтункор жойларда сайр қилиб, дам олиш нафақат маҳаллий, балки, хорижлик сайёҳларга ҳам жуда манзур бўлади. Шу боис йилнинг тўрт фаслида ҳам сайёҳларни қабул қилиш ва уларга сифатли хизматлар кўрсатиш имкониятини яратиш учун мақсадли режалар амалга оширилиши кўзда тутилган.

Бунга мисол қилиб Президентимизнинг Поп туманида 2019-2022 йилларда “Туризм соҳасини янада ривожлантириш, ички туризм бозорини кенгайтириш” борасидаги топшириқлари натижасида, шу йилларнинг ўзида умумий қиймати 90,0 млрд. сўм бўлган 36 та лойиҳалар ишга туширилди ва 300 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Бунда 5 та 370 ўринли меҳмонхона, ресторан, миллий тематик ошхона, кўнгил очар масканлари ташкил этилди.

Бундан ташқари туманнинг “Чодак” ва “Парда Турсун” қишлоқлари ҳамда “Қамчиқ” давонида 350 та оилавий меҳмон уйлари, 500 дан ортиқ дам олиш масканлари ташкил этилди.    

Мисол учун: Чодак қишлоғи тоғ этагида 54 гектар майдонда  лойиҳа қиймати 2,5 млн. АҚШ доллари бўлган, миллий ва жаҳон стандартларига жавоб берадиган Туризм мажмуаси лойиҳаси амалга оширилди. Мажмуада 150 ўринли меҳмонхона, 205 ўринли ўтов типидаги дам олиш маскани, овқатланиш шаҳобчалари, болалар майдончалари, кичик амфитеатр ва соғломлаштириш марказлари ўрин олган. Ушбу лойиҳа тумандаги “Apart Hotel Cosmos” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан Россия Федерациясининг ООО “Строй Лидер” корхонаси билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Шунингдек, ҳурматли Президентимизинг 2022 йил 30 апрелдаги “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-232-сон қарорлари асосан автомагистраль йўллари бўйлаб замонавий стандартларга жавоб берадиган «Карвонсарой» ларни ташкил этиш белгиланган. Бу эса Поп туманининг туризм салоҳиятини янада ошиши учун хизмат қилади.

Шу билан биргаликда Поп туманини 2022-2026 йилларда ривожлантириш бўйича асосий драйверларидар бири ҳисобланган “Туризм соҳасини ривожлантириш” бўйича келгуси йилларда ҳам манзилли дастурлар ишлаб чиқилди.

Жумладан; “Arshan Lakes Cosmos” МЧЖ нинг «Экотуризм» лойиҳаси. Мазкур лойииҳа, туманининг  “Қамчиқ” довонида жойлашган «Арашан кўллар» ҳудудида амалга оширилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 50,0 млн АҚШ долларини ташкил этиб, барча харажатлар ташаббускор томонидан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этиш ҳисобига амалга оширилиши режалаштирилган. Мазкур лойиҳа доирасида, «Узун кўл» ва «Тулпор кўл» атрофларида сайёҳларга зарурий бўлган керакли буюмлар маркази ҳамда дам олиш масканилари ташкил этилиб табиий тозалик саланиши учун барча шароитлар яратилади. Ушбу танланган ер майдони ҳозирда “Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси”нинг балансида бўлиб, бу бўйича таклифлар ва манзилли дастурлар тақдим қилинган.

Шунингдек 11 млрд. сўмни ташкил этган «Овчилик туризм зонаси», умумий қиймати 15 млрд. сўмни ташкил этган “Чодак” қишлоғининг “Гулистон” маҳалласи ҳудудида «Замонавий туризм маскани» ва қиймати 75,0 млн АҚШ долларини ташкил этган 800 та хунарманд ва меҳмон уйлари, 8 км темир арқон дор йўлаги, альпинистлар учун йуллаклар, ветродром қурилиб маҳаллий ва хорижий туристлар учун «Чодак-Аршанбулоқ» экскурсиялар ташкил этиш режалаштирилган. Энг асосийси барча олиб борилаётган туризм соҳасидаги ислоҳотлар ҳудуддаги табиийликни сақлаган холатда амалга оширилади, бу эса сайёҳларнинг қизиқишини янада ортишига хизмат қилади.

Хозирги кунга қадар туманнинг “Чодак”, “Парда Турсун” қишлоқларида 400 га яқин оилавий меҳмон уйлари ташкил этилган. Келгуси йилларда яна ташкил этиладиган меҳмон уйлари рўйҳати шакллантирилиб, уларнинг сонини 1000 тага етказиш режалаштириган. Бундан ташқари, “Чодак” ва “Парда Турсун” қишлоқларида 500 дан ортиқ дам олиш масканлари мавжуд бўлиб, келгусида уларнинг сонини икки баробарга оширилиб, ташриф буюраётган маҳаллий ва хорижий туристларга сифатли хизмат кўрсатиш тизимини янада кучайтириш кўзда тутилган.

Юқорида кўрсатилган ишлар амалга оширилиши натижасида туманда, маҳаллий ва хорижий туристлар оқими кўпайишига ва ички туризм бозорини кенгайтирилишига ҳамда туризм ҳажмини оширилишига эришилади.

Бу жараёнларнинг амалга оширилишида ҳам Поп туманининг туристик ҳудудларига ташриф буюраётган маҳаллий ва хорижий сайёҳларимизнинг ҳам ҳиссаси катта бўлмоқда. Улар эътибор берилиши лозим бўлган нуқталарга урғу бермоқдалар. Берилаётган эътибор учун ўз ташаккуримизни билдириб ўтамиз. Зеро ҳамкорликда олиб борилган ҳар-бир иш албатта ўз самарасини беради.