"OQ TEPA HOUSE" Попда яна бир туризм мажмуаси фойдаланишга топширилди
Поп тумани Чодак массиви Қамчиқ довони ҳудудида йирик туризм маскани "OQ TEPA HOUSE" мажмуаси фойдаланишга топширилди. Пурвиқор тоғлар орасида нур таратаётган мажмуа 4 миллиард сўм ҳисобига 30 ўринли 6 та меҳмонхона замонавий кўринишга келтирилди. Тадбиркор Камолиддин Фаёзовнинг айтишича ҳозирда ушбу масканда 20 та янги иш ўрни яратилди.
Нафақат Поп тумани балки вилоятнинг энг чекка ҳудуди саналган Чодак қишлоғининг комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 244-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, бугунги кунда ҳудудда кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Хусусан, - Саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш бўйича 91,7 миллиард сўмлик 20 та лойиҳа:
◽️Муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш 109,0 миллиард сўмлик 98 та лойиҳа, шундан:
◽️Йўл-транспорт инфратузилмаси 13 та 35,2 миллиард сўм;◽️Электр энергияси 32 та 1,1 миллиард сўм;◽️Газ таъминоти 33 та 7,2 миллиард сўм;◽️Ичимлик суви тармоғи 1 та 19,8 миллиард сўм;◽️Ирригация объектлари 1 та 132 миллиард сўм;◽️Кўп қаватли уйларни қуриш, таъмирлаш ва ободонлаштириш 6 та 35,6 миллиард сўм; ◽️Ободонлаштириш тадбирлари 12 та 10 миллиард сўм. Йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича умумий қиймати 35,2 миллиард сўм бўлган 13 та лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган.
Электр энергия таъминотини яхшилаш бўйича умумий қиймати 1,1 миллиард сўм бўлган 32 та лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган.
2021 йилда қиймати 526,0 миллион сўм бўлган 14 та лойиҳаларни амалга ошириш белгилаган бўлиб, амалда 43,0 миллион сўм маблағ ўзлаштирилиб, 4 та лойиҳада иш бошланган.








