Қабристонларда гўр қазиш ҳамда маросим хизматлари бўйича гўрковлар ва маросим хизматларини бажарувчи ходимлар таъминоти учун аҳоли томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар тарифини белгилаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 59-сон қарори билан тасдиқланган “Замонавий архитектура-шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш қоидалари”нинг 42-банди, 2011 йил 4 апрелдаги 101-сон қарори билан тасдиқланган“ Дафн этиш жойларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 8, 14-бандларига асосан, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 25-моддаларига мувофиқ,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

  • Поп туман ободонлаштириш бошқармасининг 01.06.2022 йилдаги таклифи маълумот ва асос учун қабул қилинсин.
  • Поп туманидаги қабристонларда гўр қазиш бўйича гўрковлар таъминоти учун аҳоли томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар тарифи базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида белгилансин.
  • Барча ишлаб турган қабристонларда дафн этиш учун жой (участка) бепул ажратилсин.
  • Поп туман ободонлаштириш бошқармаси:

қабристонларда гўр қазиш бўйича гўрковлар таъминоти ҳамда маросим хизматлари бўйича маросим хизматларини бажарувчи ходимлар таъминоти учун аҳоли томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар тарифи миқдорига қатъий риоя этилишини;

ушбу маблағлар тегишли равишда гўрковлар ва маросим хизматларини бажарувчи ходимлар таъминоти учун ишлатилишини;

мазкур пулли хизматлар тарифи миқдорини аҳолига етказилишини ва тўғри тушунтирилишини таъминласин.

  • Мазкур қарор “Поп тонги” газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  • Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  • Поп туман ҳокимлигининг Ахборот хизматлари мазкур қарорни оммавий ахборот воситаларида расман эълон қилиш ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштириш чораларини кўрсин.
  • Мазкур қарордан норози шахслар судга ёки юқори турувчи органга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
  • Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими биринчи ўринбосари в.в.б Ў.Йўлдашев ва ҳоким ўринбосари в.в.б И.Ғойназаров зиммаларига юклатилсин.

 

Поп тумани ҳокими               613-6-84-/22                  А.Султанов

 2022 йил 19 август