- Экспорт ҳажми ва таркиби: 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида тумандаги 15 та экспортёр корхоналар томонидан жаҳоннинг 16 та давлатларига 14,4 млн. доллар қийматидаги товарлар экспорти амалга оширилиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 127,4 % ни ташкил этди. Амалга оширилган экспорт таркибида саноат маҳсулотлари 9,0 млн. долларни, мева-сабзавотлар 5,4 млн. долларни ташкил этди.
- Саноат маҳсулотлари экспорти: Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида тумандаги 7 та саноат корхоналари томонидан 9,0 млн. доллар қийматли саноат маҳсулотлари экспорт амалга оширилган бўлиб, саноат маҳсулотларининг 2022 йил учун йиллик экспорт прогноз ҳажми 11,5 млн. долларни ташкил этади.
- a) тумандаги "ПАПФЕН" хорижий корхонаси томонидан жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида 4,5 млн. долларлик саноат (калава ип) маҳсулотлари Туркия ва Хитой давлатларига экспорти қилинди. Корхона томонидан йил якунига қадар 8,5 млн. долларлик саноат маҳсулотлари экспорти амалга оширилади.
- b) шунингдек, "ЧОДАК АСЛ БИЗНЕС" МЧЖ томонидан қўшни Афғонистон давлатига 2,4 млн. долларлик қарийиб 6,5 минг тонна озиқ-овқат ун маҳсулотлари экспорт қилинган бўлиб, жамият томонидан йил якунига қадар 3,0 млн. долларлик ун маҳсулотлари экспорти амалга оширилади.
- c) тумандаги "BRICKSTONE BS" МЧЖ томонидан 1,1 млн. долларлик саноат (керамик ғишт) маҳсулоти қўшни Қозоғистон давлатига экспорт қилинган бўлиб, жамият томонидан йил якунига қадар 2,0 млн. долларлик керамик ғишт маҳсулоти экспорти амалга оширилади.
- d) тумандаги "MEVA`S AGRO" МЧЖ томонидан 250,0 минг. долларлик озиқ-овқат (олма шарбати) маҳсулоти Россия давлатига экспорт қилинган бўлиб, жамият томонидан йил якунига қадар 1,0 млн. долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти амалга оширилади.
- Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти: 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида 8 та экспортёрлар томонидан 5,4 млн. доллар қийматли мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган бўлиб, мева-сабзавот маҳсулотларининг йиллик экспорт прогноз ҳажми 7,4 млн. долларни ташкил этади.
Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида янги корхоналар жалб этиш ҳисобига қўшимча 1,5 млн. доллар қийматидаги мева-сабзавотлар экспорти йўлга қўйилиб, улардан "ФРУКТОВЫЙ ВОСТОК" МЧЖ томонидан Полша ва Россия давлатларига 320,0 минг долларлик малина, "ОРБАЁН" МЧЖ томонидан Туркманистон ва Қозоғистон давлатларига 1,0 млн. долларлик мева-сабзавотлар экспорти амалга оширилди.








