Жорий йилда ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экинлар ҳисобидан 2900 гектар майдонда дуккакли дон экинлари (мош),               3500 гектар майдонда ерёнғоқ экинлари экилган бўлиб, уларда                  7,5 минг тонна мош, 5 минг тонна ерёнғоқ маҳсулотлари йиғиб олиниши режалаштирилган.

а) хозирда, туманнинг “Чиғаноқ” МФЙ ҳудудида "Поп Чиғаноқ Экспорт" МЧЖ томонидан қуритилган дуккакли дон маҳсулотларини кайта ишлаш ва кадоклаш ускунаси ўрнатилган бўлиб, маҳсулотларни Хитой давлатига экспортини амалга ошириш учун хамкорлари мавжуд. Ушбу корхона томонидан кўшимча 1,0 млн. долларлик мош экспорти амалга оширилади.

  • b) шунингдек, туманнинг “Хазратибоб” кичик саноат зонасида "ШЗМ Саноат" МЧЖ томонидан ерёнғоқ маҳсулотини кайта ишлаш ва кадоклаш ускунаси ўрнатилиб, йилига қўшимча 1,0 млн. долларлик ерёнғоқ маҳсулоти Россия давлатига экспорт қилинади.
  • c) тумандаги "THE GARDEN" МЧЖ томонидан ташкил этилган 10 гектар иссиқхона мажсуасида, "ZAMIN GREEN-WORLD" МЧЖда 7 гектар майдонда ҳамда "ОРОМ" иссиқхона комплексида 10 гектар майдонларда помидор экинлари экилган бўлиб, жорий йилнинг                         IV-чорагида мазкур тадбиркорлар томонидан кўшимча 4,5 млн. доллар қийматли 2,5 минг тоннадан зиёд мева-сабзавотлар экспорти амалга оширилади.
  • d) жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида "ПОП ЭКСПОРТ" МЧЖ томонидан 2,0 млн. доллар, "AGROHUB" МЧЖ томонидан 1,4 млн. доллар қийматидаги мева-сабзавотлар экспорти амалга оширилган бўлиб, мазкур корхоналар томонидан йил якунига қадар 5,0 млн. доллар қийматидаги мева-сабзавотлар экспорти амалга оширилади.
  • Экспорт географияси: Поп туманидаги экспортёр корхоналар томонидан 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида жаҳоннинг 16 та давлатларига (2021 йилда 7 та бўлган) товар ва хизматлар экспортини амалга оширилди.

Экспорт фаолияти бўйича асосий ҳамкор давлатлар таркибида Туркия Республикаси (3,0 млн. долл. ёки жами экспортнинг 20,8 %), Афғонистон (2,7 млн. долл. ёки 18,8 %), Хитой (2,4 млн. долл. ёки             16,7 %), Қозоғистон (1,2 млн. долл. ёки 8,3 %), Россия (1,0 млн. долл. ёки 7,0 %) ва бошқа давлатларда қайд этилган.