Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳаётга изчил татбиқ этилаётган “Обод қишлоқ” дастури бугун чекка-чекка ҳудудлардаги аҳоли пунктларида барпо этилаётган замонавий уй-жойлар, таълим муассасалари, дам олиш масканларию қатор хизмат кўрсатиш шохобчаларининг янгича қиёфасида ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.

Бугунги кунда Попда катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Бугун янгича қиёфа касб этаётган бу жойлар кишида гўё эндигина пайдо бўлганидек тасаввур уйғотади. Жумладан: “Обод қишлоқ” дастури доирасида Яккатутда 47-сонли мактабгача таълим ташкилоти биносини бунёд этилмоқда, 14-сонли умумий ўрта таълим мактаби биносини, Оила шифокорлик пункти, маҳалла фуқаролари йиғини биноси таъмирланиб, жами 6 миллиард 612 миллион маблағ эвазига замонавий ҳолатга келтирилди.

Бундан ташқари Поп туманида 6,85 км асфальт ётқизиш ҳамда 52,9 км шағаллаштириш жами 59,7 км масофада таъмирлаш ишлари олиб борилди. Шунингдек 16,3 км 0.4-6-10 кВ янги электр узатиш тармоқлари қурилиб, 10 дона ҳар-хил қувватдаги трансформатор пунктлари ўрнатилди ва 87,1 км 0.4-6-10 кВ ҳаво тармоғи ва 31 дона трансформатор пункти мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди.