Мусобақа Наманган вилояти Туризм ва спорт бошқармаси, Поп тумани ҳокимлиги, 1 ва 2 сонли болалар ўсмирлар спорт мактаби, туман Туризм ва спорт бўлими, Халқ таълим бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ўтказилди.

Унда ўқувчилар, талабалар, ўта-оналар ва ёш оилалар, фахрийлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Ушбу марафон ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ўзаро маданий-спорт алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда жисмоний тарбия ва спортни ёшларнинг кундалик турмуш тарзига киритиш, шунингдек, соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида ташкил этилди.

Белгиланган маррага биринчи бўлиб етиб келган энг фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.