Шу кунларда мамлакатимизда давом этаётган "Кексалар ҳафталиги" Поп туманида ҳам ана шундай савобли амалларга бой бўлмоқда.

Аслида ёши улуғ ҳамюртларимизга ҳурмат ва эътибор кўрсатиш, уларнинг оғирини енгил қилиш, саломатлиги ҳақида қайғуришга оид эзгу ишларга мамлакатимизда доим катта эътибор қаратиб келинган. "Кексалар ҳафталиги" маърифий-ижтимоий ҳафталиги доирасида бу борадаги амалий ишлар ҳажми янада кенгайди.

Бугун Поп туман ҳокимлиги, туман Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши, Маънавият бўлими, Маҳалла хайрия жамоат фондининг Поп туман бўлинмаси вакиллари томонидан, юрт равнақи учун ўз ҳиссалари қўшган бир гуруҳ кекса нуронийлар ҳолидан хабар олинди.