Дархақиқат хонадонларимиз файзи ва барчамизнинг ҳаётимизда катта ўрин тутувчи кексаларга ҳурмат кўрсатиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, кўмак бериш, шунингдек, уларнинг жамиятдаги ижтимоий фаоллигини янада оширишга қаратилган ушбу ҳафталик вилоятимизда юксак савияда бўлиб ўтмоқда.

Бугунги бўлиб ўтган тадбирда туман маданият соҳасида фаол иштирок этган бир гуруҳ маданият вакиллари, нуроний отахону онахонлар, маҳалла фаоллари, туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими вакиллари ва ёшлар иштирок этди.

Тадбирда маданият фахрийларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллиги эътироф этилди. Устозларнинг бой тажрибалари ёшларга ўрнак сифатида тилга олинди.