Сирасини айтганда, пахтакор, ҳашарчи теримчиларни тушлик маҳали вақтидагина маданият тадбирига чорлашнинг имкони бўлди, холос.

Ҳамманинг дилида бир гап: - пахта ҳосилини ёмғирли кунларга қолдирмай, нес-нобуд қилмай йиғиштириб олишда муносиб иштирок этайлик!

Поп туманида вилоятимиз маданият ва санъат намояндалари ҳашарчи-теримчилар ҳузурида бўлдилар. Хонандаларнинг дилтортар қўшиқлари, сўз усталарининг ҳазил-мутойибалари бир-биридан гўзал рақсларга уланди.

Тадбирда барча ҳашарчиларга эсдалик совғалари тарқатилди.