Пахта миллий бойлигимиз. Уни ўз вақтида нест-нобут қилмасдан териб олишлик ҳам катта машаққатни талаб этади.

Бу борада эса қадим-қадимдан ота-боболаримиз пахта йиғим теримидан олдин ёши улуғ мўйсафидларимиз ва аҳли илм домлаларимизнинг дуоларини олиб, Аллоҳ таолодан хирмонга барака тилаб пахта йиғимини бошлашган.

Бугун Поп туманида ана шундай хайрли тадбирлардан бири туманнинг 3 сектор ҳудудида ўтказилди. Поп пахта далаларига ташриф буюрган Иброҳимжон эшон бува ҳамда вилоят Бош имом-хатиби Абдулҳай домла Турсуновлар пахта далаларидаги теримчилар билан учрашиб, улар ҳаққига ва бу йилги пахта ҳосилини талафотларсиз бўлишлигини, об-ҳавонинг биз учун манфаатли келишини Аллоҳ таолодан сўраб дуо қилишди ва жонлиқ сўйилиб хайрларда жам бўлдилар…

Шунингдек учрашув давомида пахтакорлар учун олиб келинган совғалар топширилди. Бу каби эътибор ва табаррук совғалардан теримчиларнинг кўнгли тоғдек кўтарилди.