
Бугун Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султанов ҳамда туман ҳокимининг хотин-қизлар бўйича маслаҳатчиси Гўзал Ҳусановалар тумандаги ногиронлиги бўлган фуқаролар холидан хабар олиниб, уларнинг дилларига шодлик улашилмоқда.

Бундайин юксак эътибордан кўнгли тоғдек кўтарилган 70 ёшни қаршилаган яккатутлик меҳнат фахрийси Инсофали ота Шодмонов кўзга ёш олиб, юртимиз тинчлиги Президентимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик учун миннатдорчилик туйғуларини билдирди ва доруламон кунлар учун шукроналик билдириб дуога қўл очди.

Ҳудудлардаги жисмоний имконияти чекланган ушбу фуқаролар турли кўринишдаги ижтимоий кўмак тадбирларидан баҳраманд бўлиб, чексиз миннатдорчилик изҳор қилмоқдалар.
Албатта, меҳр-мурувватли инсонлар бор экан, кўнгиллар обод бўлаверади.








