Чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар, чет элдан маблағ олган ташкилотлар, чет элга инвестициялашни амалга оширувчи корхоналар, экспорт (импорт) операцияларини амалга оширган корхоналар диққатига! (банклар ва бошқа кредит ташкилотларидан ташқари)

2021 йил январь-сентябрь ойлари якуни бўйича Cтатистика органларига тақдим этиладиган «Ўзбекистон Республикасига чет элдан киритилган инвестициялар ва Ўзбекистон Республикасидан чет элга йўналтирилган инвестициялар тўғрисида»ги 4-invest (xorijiy) shakli (чораклик) давлат статистика ҳисобот шаклини 2021 йилнинг 29 октябрь санасидан кечиктирмай, интернет тармоғи воситасида, электрон шаклдаги статистик ҳисоботларни йиғишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими «еStat 4.0» дастури (my.stat.uz веб-платформа шаклида янги ахборот тизими ишга туширилди) орқали, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишингиз сўралади.