Доимий аҳоли сони: Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Поп туманининг доимий аҳоли сони 225,7 минг кишини ташкил этиб, йил бошига нисбатан 3,0 минг кишига ёки 1,3 % га кўпайган.
Туғилиш даражаси: 2021 йилнинг январь–сентябрь ойларида туғилганлар сони 4 006 кишини ташкил қилган ва 2020 йилнинг мос даврига (3 865 киши бўлган) нисбатан 141 кишига кўпайган.
Ўлим даражаси: 2021 йилнинг январь–сентябрь ойларида вафот этганлар сони 741 кишини ташкил қилди ва 2020 йилнинг мос даврига (702 киши бўлган) нисбатан 39 кишига кўп бўлган.
Миграция: Дастлабки маълумотларга кўра 2021 йилнинг январь–сентябрь ойларида туман бўйича кўчиб келганлар сони 224 кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 400 кишини ташкил этиб, миграция сальдоси - 176 кишига кам бўлган.
Никоҳ ва ажралишлар: 2021 йилнинг январь–сентябрь ойларида ФҲДЁ органларида 1 314 та никоҳлар қайд қилиниб, 2020 йилнинг мос даврига (1 103 та бўлган) нисбатан 211 тага купайган бўлса, шу давр мобайнида 177 та никоҳдан ажралишлар рўйхатга олинган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига (151 та бўлган) нисбатан 26 тага кўп бўлган.
Поп туман статистика бўлими.








