Бугунги кунда тобора қиёфаси янгиланиб бораётган Поп туманининг марказида яна бир замонавий Палма савдо комплекси ўз фаолиятини бошлади.

Туманимиз марказида ўзида 50 дан ортиқ тадбиркорни бирлаштирган йирик савдо комплексига асос солинди. Палма номли мазкур мажмуа 4 қаватдан иборат бўлиб 1 ва 2 қаватидан маиший хизмат кўрсатиш шохобчалар, кийим-кечак, заргарлик буюмлари, келинлик либослари, парфюмерия маҳсулотлари каби дўконлар ўрин олган.

Тадбиркор Улуғбек Ғаниевнинг таъкидлашича мажмуанинг қурилиш ва таъмирлаш ишларига ўз маблағлари ҳисобидан 3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди. Ҳозирда 3 ва 4 қаватларга тиббиёт муассасасини жойлаштириш, аҳолига арзон ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш режалаштирилмоқда.

Очилиш маросимида Поп туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Имомназаров иштирок этиб, барча тадбиркорларни ва кенг жамоатчилик вакилларини табриклади. Табрик сўзларда Президентимизнинг оқилона сиёсати билан мамлакатимизда, вилоятимизда хусусан туманда амалга оширилаётган ислоҳотлар, тадбиркорлар ва аҳолига қаратилаётган эътибор тилга олинди.