Учрашув давомида туман ҳокими маҳаллада янгидан бунёд этилаётган фуқаролар йиғини биноси қурилиши билан танишди. Маҳалла кичик ватан, у аҳолида ҳар жиҳатдан ғурур ва фахр уйғотиши лозим - дейди туман раҳбари.

Туман ҳокими нуронийлар билан суҳбатлашар экан, Президентимизнинг оқилона сиёсати билан мамлакатимизда, вилоятимизда хусусан туманда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб, бу ишларнинг барчаси туман аҳолисининг маънавий дунёсини бойитишга хизмат қилиши шубҳасиз эканлигини таъкидлади.