
Кўчат экиб, боғ яратиш — халқимизнинг азалий қадриятларидан бири. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли кўнглимиз шодликка тўлади, турмушимиз файзли ва фаровон бўлади.

Куни кеча муҳтарам Президентимиз томонидан эълон қилинган дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик" акцияси доирасида Поп туманининг остонаси бўлган Қамчиқ довонида дарахт экиш ишлари бошланди. Поп туманида 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумларида 1 млн. 278 минг туп каштан, лола дарахти, оқ қайин, эман, япон сафораси, шумтол, қайрағоч, павлония, терак ва бошқа манзарали, мевали дарахтлар ва бута кўчатлари ҳамда қаламчаларни экиш режалаштириб олинди.

Маълумот учун Республика бўйлаб йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режа қилинган;








