Поп туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Янги Ўзбекистон массиви барпо этилади!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан илгари сурилган ушбу хайрли иш Республика бўйлаб кенг кўламда олиб борилмоқда. Эътиборлиси бугун фуқаролар замирида эзгу мақсад мужассам бўлган яшил макон лойиҳасида фаоллар.

Бугун попликлар учун байрамона тонг отди, фарзандларимиз, порлоқ келажагимиз учун гўзал эрта яратилади. Поп тумани Миришкор ҳудудида 6 гектар ер майдонига 10 минг туп турли хилдаги манзарали кўчатлар экилиб яшил маконга айлантирилади.

Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов ўз сўзида барча йиғилганларга ўз ташаккурини билдирар экан: - жаннатмакон юртимизда мана шундай ажиб масканларни ўз қўлимиз билан яратамиз,- дейди.

Хайрли ва савобли бўлган кўчат экиш акциясида вилоят раҳбари бошчилигида туман сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролари, нуроний отахонлар ва ёшлар биргаликда фаол иштирок этмоқда. Йиғилганлар учун байрамона дастурхон ёзилиб, яратгандан юртимиз тинчлигини ва ҳайрли ишларни бардавомлигини сўраб дуога қўл очилди. Вилоятимиз санъат намоёндаларининг куй-қўшиқлари янгради.

Маълумот учун ушбу акция доирасида Поп туманида 1,5 миллион туп манзарали кўчат экиш режалаштирилган.