
Сўнги йилларда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳасига оид қабул қилинган 30 дан ортиқ қонун ҳужжатлари ҳамда Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси сифатида амалий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Жумладан бугун Поп тумани "Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" бўлими томонидан ҳудудлардаги маҳалла раислар ва маслаҳатчилари учун ўқув семинар ташкил этилди. Унда Республика маҳалла ва оила илмий-тадқиқот институти бўлим бошлиғи Ш.Зокиров ва туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Эркинжон Асқаровлар иштирок этди.

Семинар давомида мутахассис томонидан маҳалла вакиллари учун "Ислом ва жамият" мавзусида машғулот тренинглар олиб борилди.








