
Ҳафтанинг ҳар сешанба куни Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султанов томонидан ўтказилиб келаётган фуқаролар қабулида ҳар бир мурожаатга диққат билан эътибор қаратиб келинмоқда.

Қабулларда туман аҳолиси ўз муаммолари ва таклифлари юзасидан ҳокимга мурожаат этиб, уларни қизиқтирган ёки қийнаётган саволларига атрофлича жавоблар олишмоқда.

Бугун ташкил этилган қабулда ҳам юздан зиёд фуқароларимиз туман раҳбарига ўз мурожаатлари билан юзланишди.
Фуқаролар томонидан асосан, моддий ёрдам олиш, ер муносабатлари билан боғлиқ билдирилган бир қанча масалалар туман ҳокими томонидан диққат билан тингланди. Қабулда иштирок этаётган сектор раҳбарлари ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассасалар вакиллари билан биргаликда билдирилган мурожаатларни тегишли тартибда ҳал этиш юзасидан чоралар изланди.








