
Бугун Поп туманининг олис ҳудуди саналган Кенагас қишлоғидаги 24-сонли мактаб жамоаси ўз ҳудудларида мевали ҳамда манзарали кўчатлар экиш акциясини уюшқоқлик билан ўтказишди.

Маълумот учун бугун "Яшил макон умуммиллий лойиҳаси" доирасида 1-сектор ҳудудидаги 23-мактабда 70 туп бодом кўчати, 40-мактабда 20 туп арча кўчати, 14-мактабда 80 туп бодом кўчати, 45-мактабда 50 туп арча ҳамда 24-мактабда 60 туп ёнғоқ кўчатлари экилди.









