
Попда яна 1200 нафар аёллар ва ёшлар дафтарларига киритилган ишсиз хотин-қизлар янги иш ўрни билан таъминланади

Бугун Поп тумани Анҳор маҳалласи ҳудудида жойлашган "Shofirkon ekvatorial teks" МЧЖ томонидан умумий қиймати 85 миллиард сўм бўлган 1200 ўринли тикувчилик корхонасининг биринчи босқичи ишга туширилди ва 500 кишининг бандлигини таъминланди.

Тикув цехини ташкил этилиши тумандаги 1200 нафар аёллар ва ёшлар дафтарларига киритилган ишсиз хотин-қизларни иш билан таъминлаш имкониятини яратди. Корхонада турли хил кийим кечаклар ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқилади.
Тантанали очилиш маросимида иштирок этган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов ўз сўзида Поп тумани мана шундай юқори иш ўрнига эга бўлган корхоналарни очишга салоҳияти етарли ва биз тез кунда яна бир навбатдаги объектни очишда сизлар билан иштирок этамиз дейди.
"Shofirkon ekvatorial teks" МЧЖ томонидан йиллар давомида Поп туманидаги собиқ “Узрубероид” МЧЖнинг бўш турган биноси энди замонавий ҳолатга келтирилди. Ҳозирда корхона томонидан ушбу ажратиб берилган бино-иншоотлар тўлиқ ишлаб чиқариш учун мослаштирилиб, қурилиш-монтаж ишлари якунланди ҳамда Япония, Туркия, Италия ва Хитой давлатларидан замонавий тикув ускуналари ва бошқа жиҳозлар келтирилиб ўрнатилди.








