Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3917-сонли ҳамда “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли қарорлари, Поп тумани “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаган таклифлар учун маблағлар ажратилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072 сонли қарори қабул қилинган.
Макзур қарорга асосан туман маҳаллий бюджетининг қўшимча маблағларини камида 30 фоизини жамоатчилик фикри асосида йўналтириш белгиланган.
Поп туман махаллий бюджетининг 2021 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 222.5 млн.сўм ҳамда 1 ва 2-чорак даромадлар режасини ортириб бажарилган қисми ҳисобидан 1137.061 млн. сўм, жами 1359.561 млн. сўм ҳамда Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги 5052-сонли қарорига асосан қўшимча 500 млн сўм, жами 1859.561 млн. сўм маблағ туман ҳокимлигида очилган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” шахсий ғазна ҳисоб варағига белгиланган тартибда жамғарилган.
Поп туман фуқаролари томонидан “Очиқ бюджет” ахборот порталига 304 та таклиф келиб тушган бўлиб, шундан 144 та таклиф ички йўлларни таъмирлаш ва ташқи ёритиш чироқларини ўрнатиш билан боғлиқ, 6 та туман МФЙларини газлаштириш билан боғлиқ, 31 та таклиф аҳолига тоза ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ, 46 та тумандаги кўп қаватли уйларни таъмирлаш билан боғлиқ, 17 та электр энергияси билан боғлиқ, 26 та таълим муассасаларини жорий ва капитал таъмирлаш ва моддий техника базасини мустаҳкамлаш билан билан боғлиқ, 16 та таклиф мактабгача таълим ташкилотларини жорий ва капитал таъмирлаш ва моддий техника базасини мустаҳкамлаш билан билан боғлиқ, 5 та соғлиқни сақлаш муассасалрини жорий ва капитал таъмирлаш ва моддий техника базасини мустаҳкамлаш билан билан боғлиқ, 1 та таклиф аҳоли дам олиш марказларини жорий ва капитал таъмирлаш, 5 та таклиф масжид ва қабристонларни ободонлаштириш ишлари билан боғлиқ, 2 та тумандаги МФЙ ларга янги бино қуриш, 3 та тумандаги чекка қишлоқларга оптик толали интернет тармоғини тортиш билан боғлиқ, 1 та Ором МФЙ худудида ташкил қилинган 50 гектарли иссиқхонани оқава суви билан таъминлаш, 1 та авто транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш шахобчасини қуриш билан боғлиқ таклифлар берилган.
Ишчи гурухнинг жорий йил 6 август куни ўтказган йиғилишда 304 та таклифлар кўриб чиқилди. 304 та таклифдан 241 та таклиф ишчи гурух томонидан маъқулланган бўлиб, танлаб олинган 241 та таклифлар жамоатчилик ўртасида 20 кун давомида овоз бериш жараёнига рухсат берилган.Овоз бериш жараёни жорий йил 12 августдан 2 сентябрга қадар этиб ўтказилди. Овоз бериш жараёнига рухсат этилган 241 та таклифдан 58 тасига туман фуқаролари томонидан 9942 та овоз берилди.
Овоз бериш якунлари, туманда тузилган Жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш, бахолаш хамда уларни туман бюджетларининг маблағлари ҳисобидан молиялаштириш мезонларига мослиги мониторингини олиб бориш бўйича ишчи комиссия томонидан жорий йилнинг 6 сентябр куни ўрганиб чиқилиб, фуқаролар томонидан энг кўп овоз олган 4 та таклиф комиссия хулосасига кўра “ғолиб” деб топилди. Булар:

- тумандаги “16-сонли умумутаълим мактабини иссиқлик тизимини мукаммал таъмирлаш” харажатлари учун 400,0 млн сўм маблағ ажиратилган бўлиб хозирда лойиха-сметалари тузилмоқда;

- тумандаги 2-сонли БЎСМда иш фаолиятини юргизиш ва болаларни спорт билан шуғулланиш учун замонавий спорт анжомлари ва офис жихозлари билан таъминлаш харажатлари учун 230,0 млн сўм маблағ ажратилган бўлиб, белгиланаган тартибда шартномалар тузилиб спорт анжомлари ва офис жихозлари олиб келинмоқда;

- тумандаги 2-сонли касб-ҳунар мактаби биносини таъмирлаш харажатлари учун 950,0 млн сўм маблағ ажратилган бўлиб, белгиланаган тартибда шартномалар тузилиб таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда;

- тумандаги 73-сонли умумтаълим мактабини таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар учун 279,561 млн сўмлик маблағ ажратилган бўлиб, белгиланаган тартибда шартномалар тузилиб таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.













