
(кичик корхона ва микрофирмалар, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ташқари)
2021 йил ноябрь ойи иш хаққи бўйича Cтатистика органларига тақдим этиладиган «Ҳисобланган иш хаки миқдори бўйича ходимлар сонининг тақсимланиши тўғрисида»ги 1-NH shakli (йилда бир марта) давлат статистика ҳисоботи шаклини 2021 йилнинг 16 декабрь санасидан кечиктирмай, интернет тармоғи воситасида, электрон шаклдаги статистик ҳисоботларни йиғишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими «еStat 4.0» дастури орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишингиз сўралади.
Мазкур ҳисобот шаклини тўлдириш ва электрон шаклда тақдим этиш бўйича www.stat.uz; www.namstat.uz расмий cайтлари ёки (69) 43-31-410 телефон рақамлари орқали батафсил тушунтиришлар олишингиз мумкин.
ЭСЛАТМА! Ҳисоботларни ўз муддатида тақдим этмаган ва ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатган масъул мансабдор шахслар Ўз.Рес.МЖтК нинг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка (базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга) сабаб бўлади.
Поп туман статистика бўлими.








