Бугун Поп туманида Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Одилжон Атахўджаев ёшлар муаммоларини ҳал қилиш, йигит-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Раҳбар ва ёшлар” учрашувида иштирок этди.

Унда туман ҳокими Аъзамжон Султанов, Ёшлар ишлар агентлиги ва Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, қатор мутасадди ташкилот вакиллари ва тумандаги бир гуруҳ ёшлар иштирок этди.

Учрашувда ёшларнинг муаммолари, таклиф мулоҳазалари тингланди ва жами қабул қилинган мурожаатдан айримлари жойида ҳал этилган бўлса айрим мурожаатлар юзасидан ўрганиш учун топшириқлар берилди.

Мулоқот сўнгида “Талабага мадад” лойиҳаси - доирасида, «Темир дафтар»га киритилган оилалар фарзандлари ва «Ёшлар дафтари»га киритилган 15 нафар ёшларнинг олий таълим муассасаларида тўлов-контракт бўйича йиллик харажатларини тўлаб бериш бўйича сертификатлар топширилди.

Шунингдек фаол спортчи ёшлар муносиб тақдирланиб 5 нафар ёшларга фуқаролик паспортлари тантанали топширилди.