Барчамизга маълумки Поп туманида сўнги йилларда нафақат туман маркази балки Попнинг энг олис ҳудудларидаги олиб борилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишларини барчамиз кўриб бормоқдамиз.

Бугун эса туманимиз маркази ҳуснига кўрк қўшувчи яна бир иншоот қад ростлаб аҳоли учун фойдаланишга топширилди. Лойиҳа қиймати 2,0 млрд сўмни ташкил этган ушбу савдо комплексида ҳозирда 15 нафар янги иш ўрни яратилди ва ишсиз бўлган ёшлар иш билан таъминланди.

Маълумот учун: яқин 11 ойликда Поп туманида 203 та хизмат кўрсатиш корхоналари ташкил этилиб, жами хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналар сони 1420 та етказилган.

-Жами хизматлар ҳажми 730,7 млрд сўмни ташкил этган. -Аҳоли жон бошига 3 млн. 260 минг сўмни ташкил этган.