
Поп тумани ҳокимлигида туманда балиқчиликни ривожлантириш, соҳада мавжуд муаммоларни ўрганиб, ечимини таъминлаш масалаларида соҳа вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Толибжон Юсупов, қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосар Анваржон Хакимовлар иштирок этиб балиқчилик борасида туманда иш фаолиятларини олиб бораётган соҳа вакиллари билан учрашди.
Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Хакимов юқори хосилдорликка эришиш катта имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.

Шунингдек, ҳудуддаги балиқчилик билан шуғулланувчи хўжалик субъектлари вакиллари, тажрибали балиқ етиштирувчилар томонидан билдирилган соҳадаги таклифларга Т. Юсупов томонидан амалий ёрдам бериш бўйича келишиб олинди.








