Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини ташкил этилганлигини 30 йилига ҳамда 14 январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Шарқий Ҳарбий Округи Наманган Горнизони Ғурумсарой ҳарбий қисмларидан бирида Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти ҳамкорлигида "Мен ғолиб" шиори остида ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари ўртасида пневматик милтиқдан ўқ отиш мусобақаси ўтказилди.

Мусобақа 2 босқичда, 10 ёшгача ва ундан юқори ёш тоифасида бўлиб ўтди. Шунингдек, ҳарбий қуроллар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Мусобақа натижасига кўра ғолибликни қўлга киритган жажжи болажонларга мутасадди раҳбарлар ва ташкилотлар томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.