
Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султанов Халқ қабулхонаси мудири ҳамда 3 сектор раҳбари билан биргаликда Тўда ва Янги Тўда маҳалласидаги хонадонларда бўлди.

Туман раҳбари маҳалла аҳолиси билан мулоқоти давомида уларнинг яшаш тарзи, ўзини ўзи банд қилиш борасида билдирган таклифлари бўйича мутасаддиларга топшириқлар бериб барча олиб борилаётган амалий ишлар инсон қадри тамойили асосида олиб борилишини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек сектор раҳбарлари аҳолининг тоза ичимлик суви билан боғлиқ бўлган мурожаатлари юзасидан олиб борилган ишларни кўздан кечирди.
Ҳозирда Эски Тўданинг "Фурқат" ва "Сайёра" кўчалари аҳолисининг мурожаатлари ижобий ҳал қилиниб тоза ичимлик суви билан таъминланган, шу билан биргаликда туман раҳбари маҳалланинг бошқа кўчаларига ҳам ичимлик суви тармоғи тортиш бўйича лойиҳалар тайёрлаш барча зарурий чораларни кўриш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.








