
Бугун вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков Поп туманидаги "Поп техник ўқув сервис" МЧЖ фаолияти билан танишди.

Муҳтарам Президентимизнинг 26 январь кунидаги видеоселектор йиғилишларида ҳайдовчилик гувоҳномаларига эга бўлишдаги ҳолатлар танқид қилинган эди. Шундан келиб чиқиб вилоят раҳбари ҳозирги кунда таълим масканининг ўқув методикаси, ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Ушбу "Поп техник ўқув сервис" МЧЖ томонидан Республикада биринчи бўлиб инсон омилисиз бўлган электрон платформа орқали ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш йўлга қўйилади.
Ҳозирда корхонада 250 нафар ўқувчиларга таълим берилмоқда. Янги тизим орқали Республикада Наманган тажрибасини яратиш белгилаб олинган.








