
22 та маҳалла ёшларини қамраб олган ушбу фестивал 2 мингдан зиёд уюшмаган ёшларни ўз бағрига олди.

Бўлиб ўтган тадбирдан кўзланган мақсад маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш, уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлаш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашишга қаратилди.

Байрамона кайфиятда ўтказилган фестивалда туман сектор раҳбарлари иштирок этиб жараёнларни кузатиб борди. Тадбир сўнгида футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат-шашка, айти соҳаси ва заковат ўйини ғолиблари сектор раҳбарлари томонидан муносиб тақдирланди.

Фестивал сўнгида таниқли эл ардоғидаги санъаткорлар, маданият бўлимининг хонандалари томонидан куй қўшиқлар янграб барчага хуш кайфият улашди.









