(2022 йил 1 январь ҳолатига)

Доимий аҳоли сони: Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Поп туманининг доимий аҳоли сони 226,9 минг кишини ташкил этиб, йил бошига нисбатан 4,2 минг кишига ёки 1,9 % га кўпайган.

Туғилиш даражаси: 2021 йилнинг январь–декабрь ойларида туғилганлар сони 5483 кишини ташкил қилган ва  2020 йилнинг мос даврига (5199 киши бўлган) нисбатан 284 кишига кўпайган.

Ўлим даражаси: 2021 йилнинг январь–декабрь ойларида вафот этганлар сони 1040 кишини ташкил қилди ва 2020 йилнинг мос даврига (1022 киши бўлган) нисбатан 18 кишига кўп бўлган.

Миграция: Дастлабки маълумотларга кўра 2021 йилнинг январь–декабрь ойларида туман бўйича кўчиб келганлар сони 274 кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 526 кишини ташкил этиб,  миграция сальдоси - 252 кишига кам бўлган.

Никоҳ ва ажралишлар: 2021 йилнинг январь–декабрь ойларида ФҲДЁ органларида 1943 та никоҳлар қайд қилиниб, 2020 йилнинг мос даврига (1810 та бўлган) нисбатан 133 тага кўпайган бўлса, шу давр мобайнида 253 та никоҳдан ажралишлар рўйхатга олинган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига (202 та бўлган) нисбатан 51 тага кўпайган.

 Поп туман статистика бўлими.