Бугун Поп тумани ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳи туманнинг энг олис ҳудуди бўлган Қўштепа ёшлари билан учрашди.

Дастлаб Қўштепа маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар вакилининг ҳудудда олиб бораётган иш фаолиятлари ҳамда йўл хариталари билан танишиб уларнинг йўл хариталари борасида ўртоқлашди. Ундан сўнг очиқ мулоқот бошланди.

Жараёнда туман Халқ қабулхонаси мудири, ёшлар ишлари агентлиги бошлиғи ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Мулоқот давомида ёшларнинг ишга жойлашиш, ер майдони ва банк кредити олиш, ҳудудда ахборот-кутубхона маркази ташкил этиш, компьютер саводхонлигини ошириш каби мавзулардаги мурожаат ва таклифлари тингланди.

Ёшлар томонидан билдирилган мурожаатлар тегишли мутасаддилар томонидан ижрога қаратилди ва жойнинг ўзида ижобий ҳал этиш юзасидан чоралар белгиланди.