
Навқирон авлод ўртасида соғлом ҳаёт тарзини тарғиб қилиш, улардаги спортга бўлган иштиёқни рағбатлантириш, спорт билан мунтазам шуғулланиш учун зарур шароитларни яратиш борасида мамлакатимизда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан Поп туманида ҳам бу каби ишлар доимий равишда Халқ таълими тизими, спорт мактаблари, маҳалладаги ёшлар етакчилари билан ҳамкорликда олиб борилмоқда.

Айни дамда Поп тумани Янгиобод қишлоғида спортнинг "Қўл тўпи" тури бўйича 2004-2006 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида вилоят чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Беллашувда нафақат Наманган вилояти кесимидаги туманлар балки, қўшни Фарғона вилоятидан ҳам ёш спортчилар иштирок этмоқда.








