
Ҳозирда туманда «Яшил йиллик» доирасида кенг миқёсдаги кўчат экиш ишлари давом этмоқда. Бу борадаги ишлар Поп туманининг ҳар-бир ҳудуди бўйлаб авжида. Жойларда дарахт экиб, боғ яратиш ўзгача шукуҳ билан давом эттириляпти.

Айни дамда туманнинг катта магистрал йўлларида Фавқулодда вазиятлар бўлими, туман Ободонлаштириш бўлими ҳамда туман ҳокимлиги ҳамкорлигида манзарати кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.

Шунингдек, жойларда қаровсиз ер майдонларини яшил ҳудудга айлантириш мақсадида кўчатлар экилиб томчилаб суғориш тизими ҳам яратилмоқда.
Ниҳол экинг, ҳар япроғи қадар савобга эга бўлинг!








