Поп туманида 2021 йилда “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали ғолиб бўлган таклифлар учун йўналтирилган маблағлар юзасидан

ҲИСОБОТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072 сонли қарори қабул қилинган.

Макзур қарорга асосан туман маҳаллий бюджетининг қўшимча маблағларини камида 30 фоизини жамоатчилик фикри асосида йўналтириш белгиланган.

Поп туман махаллий бюджетининг 2021 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 222 500 минг сўм ҳамда 1 ва 2-чорак даромадлар режасини ортириб бажарилган қисми ҳисобидан 1 137 061 минг сўм, жами 1 359 561 минг сўм ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги 5052-сонли қарорига асосан қўшимча 500 млн сўм, жами 1 859 561 минг сўм маблағ туман ҳокимлигида очилган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” шахсий ғазна ҳисоб варағига белгиланган тартибда жамғарилган.

Поп туман фуқаролари томонидан “Очиқ бюджет” ахборот порталига 304 та таклиф келиб тушган бўлиб, шундан 144 та таклиф ички йўлларни таъмирлаш ва ташқи ёритиш чироқларини ўрнатиш билан боғлиқ, 6 та туман МФЙларини газлаштириш билан боғлиқ, 31 та таклиф аҳолига тоза ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ, 46 та тумандаги кўп қаватли уйларни таъмирлаш билан боғлиқ, 17 та электр энергияси билан боғлиқ, 26 та таълим муассасаларини жорий ва капитал таъмирлаш ва моддий техника базасини мустаҳкамлаш билан билан боғлиқ, 16 та таклиф мактабгача таълим ташкилотларини жорий ва капитал таъмирлаш ва моддий техника базасини мустаҳкамлаш билан билан боғлиқ, 5 та соғлиқни сақлаш муассасалрини жорий ва капитал таъмирлаш ва моддий техника базасини мустаҳкамлаш билан билан боғлиқ, 1 та таклиф аҳоли дам олиш  марказларини жорий ва капитал таъмирлаш, 5 та таклиф масжид ва қабристонларни ободонлаштириш ишлари билан боғлиқ, 2 та тумандаги МФЙ ларга янги бино қуриш, 3 та тумандаги чекка қишлоқларга оптик толали интернет тармоғини тортиш билан боғлиқ, 1 та Ором МФЙ худудида ташкил қилинган 50 гектарли иссиқхонани оқава суви билан таъминлаш, 1 та авто транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш шахобчасини қуриш билан боғлиқ таклифлар берилган.

Ишчи гурухнинг жорий йил 6 август куни ўтказган йиғилишда 304 та таклифлар кўриб чиқилди. 304 та таклифдан 241 та таклиф ишчи гурух томонидан маъқулланган бўлиб, танлаб олинган 241 та таклифлар жамоатчилик ўртасида 20 кун давомида овоз бериш жараёнига рухсат берилган. Овоз бериш жараёни жорий йил 12 августдан 2 сентябрга қадар этиб ўтказилди. Овоз бериш жараёнига рухсат этилган 241 та таклифдан 58 тасига туман фуқаролари томонидан 9942 та овоз берилди.

Овоз бериш якунлари, туманда тузилган Жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш, бахолаш хамда уларни туман бюджетларининг маблағлари ҳисобидан молиялаштириш мезонларига мослиги мониторингини олиб бориш бўйича ишчи комиссия томонидан жорий йилнинг 6 сентябр куни ўрганиб чиқилиб, фуқаролар томонидан энг кўп овоз олган 4 та таклиф комиссия хулосасига кўра “ғолиб” деб топиб, 2021 йил 20 сенятбр куни VI-37-26-6-84-K/21-сонли Ҳалқ депутатлари Поп туман кенгаши Қарори билан Поп тумани “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан “Очиқ бюджет”ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаган таклифлар учун маблағлар ажратилди.

Булар:

- тумандаги “16-сонли умумутаълим мактабини иссиқлик тизимини мукаммал таъмирлаш” харажатлари учун 400,0 млн сўм маблағ ажиратилган бўлиб, 397 165 минг сўмга шартнома тузилиб, 397 165 минг сўм маблағ молиялаштирилиб берилиб, хозирда  қурилиш таъмирлаш ишлар якунланди;

- тумандаги 2-сонли БЎСМда иш фаолиятини юргизиш ва болаларни спорт билан шуғулланиш учун замонавий спорт анжомлари ва офис жихозлари билан таъминлаш харажатлари учун 230,0 млн сўм маблағ ажратилган бўлиб, 229 273,6 минг сўмга шартнома тузилиб, 229 273,6 минг сўм маблағ молиялаштирилиб берилиб хозирда спорт анжомлари ва офис жихозлари тўлиқ олиб келинди;

- тумандаги 2-сонли касб-ҳунар мактаби биносини таъмирлаш харажатлари учун 530,0 млн сўм маблағ ажратилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги 5052-сонли қарорига асосан қўшимча 420,0 млн сўм маблағ ажратилиб, 2021 йил 11 октябр куни VI-38-36-6-84-K/21-сонли Ҳалқ депутатлари Поп туман кенгаши Қарори билан Поп тумани “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан “Очиқ бюджет”ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаган таклифлар учун қўшимча 420,0 млн сўм жами 950,0 млн сўм маблағлар ажиратилган бўлиб, 934 571 минг сўмга шартнома тузилиб, 934 571 минг сўм маблағ молиялаштирилиб берилди. Қурилиш таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланди.

- тумандаги 73-сонли умумтаълим мактабга хожатхона таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар учун 200,0 млн сўмлик маблағ ажратилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги 5052-сонли қарорига асосан қўшимча 79 561 минг сўм маблағ ажратилиб, 2021 йил 11 октябр куни VI-38-36-6-84-K/21-сонли Ҳалқ депутатлари Поп туман кенгаши Қарори билан Поп тумани “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан “Очиқ бюджет”ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаган таклифлар учун қўшимча 79 561 минг сўм жами 279 561 минг сўм маблағлар ажиратилган бўлиб, 275 400 минг сўмга шартнома тузилиб, 275 400 минг сўм маблағ молиялаштирилиб берилди, хозирда ишлар якунланди.

2021 йил "Фуқаролар ташаббуси жамғармаси" маблағларини шакллантирилиши юзасидан МАЪЛУМОТ
                минг сўмда
Т/р Фуқаролар ташаббуси жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари Фуқаролар ташаббуси жамғармасига йўналтирилиши лозим бўлган маблағлар Фуқаролар ташаббуси жамғармасига ҳақиқатда ўтказилган маблағлар Фарқи Изоҳ
1-чорак 2-чорак 3-чорак 4-чорак
1 Туман (шаҳар) бюджетининг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоиз қисми миқдорида ажратиладиган маблағлар 0,00 0,00 0,00 0,00 0 0  
2 Туман (шаҳар) бюджетининг қўшимча манбаларининг 30 фоизи миқдорида ажратиладиган маблағлар 368 991,561 776 0 2135,561 0  
2.1. Шу жумладан эркин қолдиқ маблағлари 222,5       222,5 0  
2.2. даромадларнинг ҳисобот чораклари якунлари бўйича аниқланадиган прогноздан ошириб бажарилган қисми 145,5 991,561 276   1413,061 0  
2.3. давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган тушумлар         0 0  
2.4. электрон савдо майдончасида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотишдан тушган маблағлар         0 0  
2.5. бюджетдан ажратиладиган маблағлар камайтирилиши натижасида бўшаб қолган маблағлар     500   500 0  
3 Жами ажратиладиган маблағлар 368 991,561 776 0 2135,561 0  

 

2021 йил "Фуқаролар ташаббуси жамғармаси"дан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган (ғолиб деб топилган) тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилган маблағлар юзасидан МАЪЛУМОТ
                    минг сўмда
Т/р Тадбирнинг хос рақами (ID) Жами тўпланган овозлар сони шундан Тадбирнинг қисқача мазмуни (соҳаси) Тадбирнинг молиялаштирилиши (минг сўм)
онлайн овозлар офлайн овозлар SMS орқали Тадбирни молиялаштириш учун очилган ҳисобварақ Тадбирнинг фуқаро томонидан киритилган дастлабки қиймати Ажратилган маблағлар Бажарилган ишлар учун тўлаб берилган маблағлар Қолдиқ маблағлар
1 0900300114 2488 87 47 2354 Поп тумани 16-сонли умумутаълим мактабга иссиқлик тизимини мукаммал таъмирлаш  401722860142197092100075001 400 000,0 400 000,0 397 165,8 2 834,2
2 0900300024 2367 23   2344 Поп тумандаги янги ташкил этилган 2-сонли БЎСМда иш фаолиятини юргизиш ва болалар спорт билан шуғулланиш учун жихозлар йўқлигини инобатга олиб фарзандларимизга замонавий спорт анжомлари ва оффес жихозлари билан таъминлашда амалий ёрдам сўраймиз.  401722860142197083610245001 230 000,0 230 000,0 229 273,6 726,4
3 0900300044 1801 311   1490 Поп туман 2-сонли касб-хунар мактаби ётоқхона биноси ва ошхонасини биносини таъмирлаш.  401722860142197092901079001 950 000,0 950 000,0 947 365,1 2 634,9
4 0900300113 1127 7 87 1033 Поп тумани 73-сонли умумутаълим мактабга янги хожатхона қуриш  401722860142197092100075004 300 000,0 279 561,0 275 400,0 4 161,0
Жами: 1 880 000,0 1 859 561,0 1 849 204,5 10 356,5