
Маълумки Поп туманда йиллар мобайнида даштликдан иборат бўлган, самарасиз ётган ерларда интенсив боғ яратиб инновацион технологиялар жорий этилган ва “Нуран уз” мева-сабзавотчилик кластери фаолияти йўлга қўйилган эди.

Ушбу яроқсиз ҳолатдан яшил масканга айлантирилган ушбу майдонга 4 та қудуқ қазилиб, 102 гектар майдонда томчилатиб суғориш йўли билан Испания давлатидан келтирилган эртапишар, ҳосилдор ўрик, шафтоли, наъматак навлари экилди.

Ҳозирда 450 нафар мавсумий 45 нафар доимий ишчи ўрни яратган “Нуран уз” мева-сабзавотчилик кластери бу йилги мавсум давомида ўрикнинг ўзидан 600 тонна атрофида ҳосил олиш ва чет давлатларга экспорт қилишни режалаштирилган.









