Бугун поп тумани 1-сектор ҳудуди бўлган Мустақиллик маҳалласидаги Мирзаевлар ҳамда Камоловлар оиласига ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан 11 тадан 22 та қўй лидер тадбиркор орқали олиб берилди.

Тадбиркорликни йўлга қўйиш ва оилавий даромадни ошириш мақсадида бу хонадон соҳиблари ҳоким ёрдамчисига мурожаат қилишди —дейди Озодбек ака Камолов. —Маҳаллада ҳар-бир ишда аҳолига кўмаклашадиган вакил борлигидан хурсандмиз.

– Ўндан ортиқ фуқарога кредит олишига кўмаклашдик, - дейди ҳоким ёрдамчиси. – Хотин-қизларни касб-ҳунар марказларида ўқитишни ташкил этдик. Тадбиркорлик қилиб, иш ўрни яратиш имкониятига эга фуқароларга кўмак бериб, ишини кенгайтириш натижасида ўттиз кишини банд этдик.

Дарҳақиқат, Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида ҳоким ёрдамчилари маҳалланинг чинакам суянчи ва таянчига айланиб бормоқда. Бу эса аҳолини ҳаётдан рози қилишдек эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда.