Поп тумани Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларида “Севимли ўйинчоқлар” кўрик-танловини ўтказилди.

Тадбир жараёнида 53 та мактабгача таълим ташкилотларининг директорлари ва тарбиячилари иштирок этишди.

Жараёнда ҳайъат аъзоларига ҳар бир мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари ўзларининг ижодий ишлари, ўзлари томонидан тайёрлаб келинган таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи ва дидактик кўргазмалар, қўл меҳнати ва аппликация ишлари ва макетлардан машғулотлар жараёнида қандай фойдаланишини ёритиб беришди.

Тадбир сўнгида бўлим мудири О.Хайруллаева томонидан фахрли ўрин олган мактабгача таълим ташкилотлари директорларига ва тарбиячиларга туман ҳокимининг диплом ва эсдалик совғалар топширилди.