
“Ҳаёт синовларида синалаётган инсонларга зимдан боқиб, ўзимизга ато этилган неъматларга ҳамиша шукр қиламиз...”

Бугун Поп туманидаги Мурувват масканини чинакам байрам шукуҳи қамраб олди. Беморлар учун олиб келинган эсдалик совғалар спортни ривожлантириш вазирлиги бошқарма бошлиғи Ш.Моминджанов, вилоят спорт бошқармаси ҳамда туман ҳокими ўринбосари З.Арслонов томонидан беморларга улашилди.
Ушбу ташрифдан муассасадаги беморларнинг қалблари қувончга тўлиб, меҳмонлар билан самимий ва мароқли суҳбатда бўлишди.
Ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, эзгулик, хайр-саҳоват ва шукроналик туйғулари халқимизнинг маънавий ҳаёти, миллий қадрият ва анъаналаримизнинг ажралмас қисми бўлиб келган.








