
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 15- июндан 15-июлгача давом этаётган "Хавфсизлик техникаси" кўриги ойлиги ўткизилиши режалаштирилган.

Бугун ходимларни касб маҳорати ва тайёргарлик даражасини аниқлаш, бахтсиз ҳодисалар ва жароҳатланишларни олдини олиш, ишчи ходимларни билим савиясини ошириш мақсадида Поп туман электр таъминоти корхонасининг эксплуатация ходимлари ўртасида касб маҳорати мусобақаси ва ўқув семинари бўлиб ўтди.

Шунингдек, электр токидан шикастланган жабрланувчини қутқариш ҳамда биринчи ёрдам кўрсатиш, ёнғин хавфсизлиги қоидалари бўйича амалий машғулотлар ва электр қурилмаларида ишлаш вақтида ҳимоя воситаларидан фойдаланиш, қўллаш ва синаш қоидаларига асосан ҳимоя воситаларини кўргазмаси ўтказилди.

Поп туман ФВБ, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил қилинган семинар давомида хавфсизлик техникасига риоя қилиш ва унинг тартиб қоидалари тушунтириб ўтилди.








