
Муборак Қурбон ҳайити моҳиятида хайру саховат, меҳр-оқибат, инсонпарварлик сингари азалий анъана ва қадриятларимиз мужассам.

Поп туманида байрам муносабати билан секторлар кесимида "Маҳалла" хайрия жамоат фонди қошидаги "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан кам таъминланган хонадонлар ҳолидан хабар олиниб, уларга ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда.

Хайирли ишда иштирок этаётган туман сектор раҳбарлари ўз сўзида бу каби президентимиз ташаббуси билан олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар аввалам бор инсон қадрини улуғлашга қаратилганлигини таъкидлаб ўтди.

Йўқловлар доирасида 250 нафар эҳтиёжманд оилалар, беморлар, қариялар, ногиронлиги бўлган юртдошларимизга озиқ-овқат маҳсулотлари байрам туҳфаси сифатида етказиб берилди.
Бу эса юртдошларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшаши ҳамда байрам шукуҳининг янада ошишига хизмат қилмоқда. Йўқлов тадбирлари давом этмоқда.









